Россия юлдузлари Туркияда дам олишдан воз кечмоқда

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 6144

Уриб туширилган Су-24 туфайли Туркия ва Россия муносабатларининг кескинлашувига шоу-бизнес юлдузлари ҳам бефарқ қараб турмади. Туркия россиялик артистларнинг энг севимли дам олиш жойи эди. У ерда банкетлар, корпоративлар, тўй ва туғилган кунлар нишонланар эди. Анталья Анастасия Волочкова ва Николай Басковларнинг энг севимли дам олиш жойи эди.

Баҳорда бу ерда Дима Билан ва Сергей Лазаревлар концерт беришди. Аммо яқинда бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Россия юлдузларининг ҳам ушбу давлатга бўлган муносабати ўзгарди, деб ёзади Super нашри.
“Ҳозир Туркияга дам олишга ёки ишлашга боришга ҳеч қандай ният йўқ, ахир улар бизнинг халқаро террорчиликка қарши курашаётган самолётларимизни уриб туширмоқда! – тан олди Басков. – Ҳа, уч йил муқаддам мен туғилган куним совға сифатида “Мардан палас” меҳмонхонаси ҳудудидан вилла олдим. Дарвоқе, яқинда меҳмонхона сотиб юборилди, ва вилла эндиликда менга тегишли эмас”.

Балерина Анастасия Волочкова ҳам унинг фикрига қўшилди.
“Мен Туркияга боришни яхши кўрардим: бу қисқа парвозда етиб борса бўладиган қулай дам олиш эди. Икки-уч кун дам олиб, концерт фаолиятига қайтса бўлар эди. Тўғри, шу з меҳмонхоналардан бирида қирғоқда одамларни тишлаётган нимадир юрганини мендан яширишди. Мен унинг кейинги қурбони бўлишим керак экан, лекин омон қолдим ва ҳалигача оёғимни даволамоқдаман. Бугун ишонч билан айтишим мумкинки, мен Туркия ҳудудида дам олиш, концерт ва корпоративлар ўтказишдан бутунлай воз кечаман. Мен россияликман ва ўз давлатимни яхши кўраман. Мен Россияни сўз билан эмас, амал билан қўллаб-қувватлайман”.

“Давлатимизда бундай қатъий позицияга эга шахснинг борлиги чинакам мукофотдир, - дейди рэпер Тимати. – Биз ҳеч қачон ҳеч кимга мослашмаймиз, Ғарб кредитларига боғлик жойимиз йўқ в ҳоказо. Агар бирор-бир давлат орқамиздан зарба берса, мен ва лейблим ҳукуматимиз томонида бўламиз. Ва агар Туркия ҳукумати бизга бундай муносабатда бўлса, биз ушбу давлатга барча сафарлар ва концертларни бекор қиламиз. Ким бизга қарши қилич билан келса, қалқон устида кетади. Бу менинг фуқаролик позициямдир”.

Концерт промоутери Табриз Шаҳидий, ўз навбатида, санъаткорларни Туркиядаги концертларни бойкот қилишга чақирди: “Мен артистик эмбарго жорий қилиб, ушбу мамлакатни бойкотлаш керак деб ўйлайман. Бундан артистлар деярли ҳеч нарса йўқотмайди. Туркия бозори улкан маблағ келтирадиган ҳудуд ҳисобланмайди”.
Унинг ташаббусини “Руки вверх” гуруҳи етакчиси Сергей Жуков ҳам қўллаб-қувватлади: “Бугунги вазият туфайли Туркияда ҳеч қандай концерт бўлмайди. Таклиф қилишса, бораманми? Шубҳам бор. Мен бундан ҳеч нарса йўқотмайман”.

Филипп Киркоров, Дима Билан ва Сергей Лазаревлар ҳам ушбу давлатга концерт дастурлари билан бормасликларини маълум қилшди.
Қўшиқчи Митя Фомин эса иккиланаётганини айтиб, сабабини тушунтирди: “Англашилмовчилик юз берганига умид қиламан! Шубҳасиз, мен ҳукуматимиз тарафдаман, аммо гап шундаки, бизда бир қанча Янги йил концертлари бор, у ерга россияликлар оилалари билан бориши керак эди. Пайтгача воқеа ҳал бўлиб, Туркия кечирим сўрайди деган умиддаман. Лекин ростини айтай, агар Туркия концертни бекор қилмаса, биз борамиз. Бизда мажбуриятлар бор: шартномалар, йўлланмалар харид қилинган, гонорар тўланган. Афсуски, концертни бекор қилишга ҳеч қандай сабабим йўқ”.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар