Семизликдан азият чеккан 12 тақдирнинг қандай қилиб ундан қутилгани ҳақидаги 12 ҳақиқат

Жамият 26 Ноябрь 2015 12688

Бугун ер юзидаги кўплаб одамлар семизликдан ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб чекишади. Улар тушкунликка тушиб қолишган, ўзларини қўлга олишга уларда куч йўқ, ишни нимадан бошлашни, нима қилишни билишмайди. Бугунги саҳифамизда ана шундай вазиятда ўзини қатъий тута билган 12 нафар инсон ҳаёти ҳақида сўз юритамиз. Улар семизликдан батамом қутилишган, шу боис ўринли, синовдан ўтган маслаҳатлар беришади. Бу эса ҳаётингизни янги саҳифадан бошлашингизга туртки бўлади.

 

1. Сигне Хеффернан, 2 йил ичида 57 кг. га озди: “Шундай қилингки, ҳар куни озгинадан бўлсада, соғлом тана учун қадам ташланг”.

“Мен ишни пиёда юришдан бошлаганман. Ишдан уйга бўлган 5,5 км. ли масофани босиб ўтардим. Олти ой шу ҳолатда ишга бориб келиб юрдим. Таркибида шакар мавжуд ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолини тўхтатдим. Ана ундан кейин бир йил давомида ҳафтасига 3-5 мартадан спортзалга бордим ва у ерда мураббий назорати остида машқлар қилдим.

Ишни оз-оздан амалга оширишдан бошланг: ўзингизга график тузиб олинг, кучингиз етган ишларни амалга оширирнг. Масалан уйдан ишга ёки у-бу жойга пиёда боришга ҳаракат қилинг. Мен ҳам бошида шундай қилганман. Кундалик ҳаётингизнинг бир бўлагига айланиши мумкин бўлган одатлар ёрдамида озишга ҳаракат қилинг. Доим фойдали таомлар ейишга ҳаракат қилинг ва кам-камдан бўлсада спорт билан шуғулланиб туринг”.

 

2. Хантер Монтгомери, бир йилда 48 кг. га озди: “Интуициянгизга қулоқ осинг”.

“Бугун инсон саломатлиги соҳасида анча-бунча мутахассис фаолият олиб боради. Турли кўринишдаги методикаларни, машқларни ва парҳезларни қўллаб кўриш мумкин. Аммо ягона хулоса шундаки, ҳар бир инсон мустақил шахс. Ҳар бир шахс,худди мен ўзимда амалга оширгандек, қатъий қарор чиқара билиши лозим. Чунки ҳеч ким танангизни сизчалик яхши тушунмайди”.

 

3. Оливия Салливан, бир йилда 45 кг. га озди: “Сиз кардиони ёқтирмайсизми, унда ёқтирадиган нарсангизни топинг”.

“Тан олиб айтишим керакки, энг ёқтирмаган нарсам бу — кардио. Вазнинг 125 кг. бўла туриб, кардиомашқлар олиб бориш жудаям қийин ва ярамас нарса. Дўстим менга куч билан бажариладиган машқлар ҳақида гапириб қолди ва бу менга дарров манзур келди. Уларни бажаришга кучим етарди, оғир вазнимга қарамай, завқ билан машқ қилардим. Шундай бўлсада, ҳафтада икки марта кардиомашқлар ўтказиб турардим, аммо озишимга айнан куч билан бажариладиган машқлар ёрдам берганини тан олмай иложим йўқ. Орадан ярим йил ўтгач, боксга қатнай бошладим. Бу мени кучли ва иродали қилди. Қилаётган ишларим ўзимга жудаям ёқарди.

Ҳафтанинг 3 кунида боксга, 3 кунида спортзалга қатнай бошладим. Ҳозир вазним 80 кг ва мана энди кардиомашқларни бажариш мен учун енгил кечаяпти. Мана шу ёзда 5 км. масофга ўтказиладиган марафон юугуришида қатнашмоқчиман!”

 

4. Диана Носгаард, 41 кг. га озган: “Агар спортзалига боришга уялсангиз, унда то қатъий қарорга келгунингизга қадар, спортдан ташқари машқларни бажаринг”.

“Мен буни ҳар куни 15 дақиқа сайр қилиш ва аквааэробика билан шуғулланишдан бошлаганман. Натижада 7 кг. га озганман. Аквааэробика билан 9 ой давомида ҳафтасига 4 мартадан шуғулланавердим. Ўзимни тренажёр залига бориш учун тайёрлигимни билгач, у ерга қатнай бошладим. Ҳеч қачон ўзимни бу ердабўламан деб тасаввур этмаганман, аммо илож қанча. Ҳозир ҳам ҳафтасига беш марта тренажёр залига қатнйман ва кардиомашқлар бажараман”.

 

5. Жеки Канкам, икки йил ичида 32 кг. га озди: “Машғулотларда ўта қийин бўлиши мумкин. Аммо, унутманг, кейинги машқлар янада осон бўлади”.

“Мен ҳеч қачон ўзимнинг илк машғулотимни ёддан чиқармайман. Машқлар оғир бўлгани учун йиғлаб юборардим, бу ҳолатимни кўрганлар мендан кўзларини олиб қочишарди. Шунда ўтириб ўйладим, ҳаммасини шарт ташлаб кетсамми ёки давом эттирсамми? Кейинчалик оғир туюлган машқлар енгиллаша борди. Ана шундан сўнг машқларни давом эттира бошладим ва бир нарсага иқрор бўлдимки, қабул қилиш ёки инкор этиш жуда осон нарсалар экан.

Энг севимли иқтибосим қуйидагича: “Йиқилиш ва тўла муваффақиятсизликнинг орасидаги фарқ йўлингизда давом этасизми ёки йўқ ана шунда ҳал бўлади”. Тушуниб етдимки, ҳозир менга қанчалик оғир бўлмасин, вақти келиб буларни бари енгиллашади.

 

6. Гариндер Пабла, 3 йил ичида 32 кг. га озди: “Ҳеч қачон парҳез қилманг. Ҳаётингиз моҳиятини ўзгартириш учун саёҳатга отланинг”.

Қизиқарли саёҳатларим ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди. Гап парҳезда, машғулотларда ёки оздирувчи таблеткаларда эмас, гап ҳаёт тарзини ўзгартиришда. Вақти-вақти билан уйга қайтиш ва диванда ўтирганча пиццахўрлик қилиш хумори тутарди. Аммо мен ортга қайтмадим. Чунки олдимга қўйган мақсадим бор эди. Унга албатта етаман ва бир замонлардагидек одамга ўхшаб яшайман”.

 

7. Закари Ригер, бир йилда 24 кг. га озди: “Сизни қўллаб-қувватлайдиган ва қувонтирадиган одамлар даврасида бўлинг”.

“Атрофингизга ёқимли инсонларни жамланг. Омадим шундаки, ҳаётимда мени қўллаган ва доим ёнимда турган қизни учратдим (ҳозир у менинг рафиқам). Биз биргаликда спорт билан шуғулландек, югуриш пайтида у мени рағбатлантириб турди. Ота-онам ҳам қилаётган ишларимдан хурсанд бўлишди ва биринчи марта марафонда югурганимда ишқибозлик қилиб туришди. Барча дўстларим мени қўллаб-қувватлашди ва ораларидан бири бир ой давомида ёнимда туриб, марафонга тайёрланишимга кўмакчи бўлди.

Атрофингдагиларнинг бундай ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмайсан”.

 

8. Тимоти Рид, 18 ойда 46 кг. га озди: “Ёмон одатларингизни аниқланг ва улардан холос бўлиш чораларини изланг”.

“Менга 1,5 йил ичида озиш насиб қилди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда. Овқат менинг наркотиким эди, айниқса, ширинликлар. Кураш давом этаяпти.

Мен тўғри ва калорияга қараб овқатланишни ўрганиб олдим. Ҳатто спортзалига бориб, мушакларим устида машқ олиб бораётган кезларимда ҳам буни унутмадим.

Калорияли таомлардан, айниқса, ширинликлардан воз кечишим шунақаям қийин бўлдики, тасаввурим қилолмайсиз. Аммо иродали бўлиш лозим эди, зарарли таомлар, фастфудлар емаслик лозим эди. Ҳозир уйда таом тайёрлайман ва фақат фойдали маҳсулотлар сотиболаман”.

 

9. Ванесса Нельсон, 5 ойда 32 кг. га озди: “Йўлингизга қандай руҳий тўсиқлар бўлиши ҳақида ўйлаб кўринг ва ҳаётингизни ўзгартиринг”.

“Мен ҳатто руҳий сиқилишларимнинг олдини олиш учун махсус мутахассисга мурожаат этганман. Озиш йўлида қалбимда жуда кўп қўрқувлар мавжуд эди. Балки бу ғалати эшитилар, аммо мен озишдан қўрққанман. Омадсизликка учрасамчи, деган мудҳиш фикр мени тарк этмасди. Бироқ мен барча хаёлларимни бир жойга йиғиштириб қўйдим ва мақсадим сари қадам ташладим. Ҳозир ўзимни умуман бошқа одамдек ҳис қиламан”.

 

10. Женн Флорес, 16 ой ичида 27 кг. га озди: “Дўстларингиз билан рақобат қилинг”.

“Вазним 109 кг. эди ва бундан жудаям чарчардим. Ниҳоят озишга қарор қилдим. Ўшанда олдимга 5 километр масофага югуриш мусобақасида қатнашиш мақсадини қўйдим. Мусобақага икки ой қолганда ҳам доимий машғулотлар қилишни бошламагандим. Шундан сўнг марафон ҳақида ҳамкасбимга айтдим ва у мен билан бирга мусобақага қатнашадиган бўлди. Биз биргаликда унга қаттиқ тайёрлана бошладик ва шунда ичимда: “Жин урсин! Бари ҳақиқийга айланиб кетди”, дедим. Бошланишида ишдан сўнг пляж бўйлаб югуришга тушдик.

Илк икки ҳафта ичида қийинчилик билан танаффуссиз бир дақиқа югура олардим. Аммо секинлик билан натижаларим ижобий томонга ўзгара бошлади. Ҳамкасбим мени руҳий қўллаб-қувватлаб турди ва унинг ёрдами ила машғулотларим енгиллашди. Ўша мусобақа тақдиримдаги туб бурилиш бўлди. Ана ўшанда мен илк дафаъ ҳаёт қуёшимни кўрдим”.

 

11. Афина Гарса, 2,5 йил ичида 84 кг. га озди: “Ҳар бир ғалабангизни байрам қилинг. У зарра ҳажмича бўладими, бунинг учун ўзингизни рағбатлантиринг”.

“Бошланишида ҳафтасига 2-4 кг. га оза бошладим! Мен қанчалик кўп озсам, озиш жараёни шунчалик пасая борди. Энди натижам ҳафтасига 0,5-1 кг. кўрсатарди. Айрим ҳафталарда 500 грамм ҳам вазн ташламасдим. Мен бундан жудаям хавотирга тушиб қолдим.

Кейин ўйлаб қолдим, ҳар бир қайд этилган яхши натижа учун ўзимни ўзим мукофотласамчи?! Шундай қилдим. Ҳозир белгилаб қўйган натижамга белгиланган вақтда эришсам дўконга бораман ва ўзимга ёққан бирор-бир нарса ҳарид қиламан”.

12. Келли Гейстлер, бир йилда 56 кг. га озди: “Биласизми, ҳаёт озишингизга ҳалақит беради. Шу боис омадсизликларни хотиржам қабул қилинг”.

“Мен вазним билан юридик мактабда ўқиб юрган кезларимданоқ кураш олиб борганман. Озишим муваффақиятли кечаётганди, бироқ бўғимларимда қаттиқ дард орттириб олдим ва менга турли хил дори воситаларини қабул қилишга тўғри келди. Шу боис учинчи курсдалигимда бир неча ой ичида 32 килога семирдим.

Дардимга қарши курашиш олти ойга чўзилди ва шундан кейин дорилар ичмай қўйдим ҳамда тағин вазним билан кураш олиб бордим. Биринчи 33 кг, ана ундан кейин 23, умумий натижа бўйича 56 кг. га оздим”.

P.S: Юқорида сўзларига гувоҳ бўлганларимиз бизга эртак ёки афсона айтишмади, тушуниш ёки бажариш қийин бўлган илмий тилда ҳам сўзлашмади, балки содда қилиб ҳаётларида содир бўлган ва ҳамон давом этаётган жараёнлар ҳақида сўз юритишди. Бу жараёнлар битта нарсага қаратилган — иродани жамлаб, мақсад сари ҳаракат қилиш. Озмоқчимисиз, семизликдан азият чекасизми, унда ҳаёл суришни, тушкунликка берилишни, ишонмасликни, иккиланишни ва керак бўлса уятни бир четга йиғиштириб мақсадингиз сари ҳаракат қилинг! Бугун бунинг айни пайти.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар