Шўртан газ-кимё мажмуасида 1 млн долларлик янги лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилади

Ўзбекистон 26 Ноябрь 2015 4173

2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Шўртан газ-кимё мажмуаси Қаршитермопласт цехида қиймати қарийб 38 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда бу сезиларли ўсиш ҳисобланади.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида мазкур цехда диаметри 16 миллиметрдан 630 миллиметргача бўлган 1727,1 километр узунликдаги 4 минг 66,7 тонна полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 138 фоизга бажарилди. Шунингдек, ўтган даврда 210,3 минг квадрат метр алюмин композицион панель, 161 гектар майдонга мўлжалланган томчилатиб суғориш тизимлари, 11 минг 301 дона полиэтилен фитинг, 17 минг 445 дона полиэтилен канистр тайёрланди.

"Ишлаб чиқариш жараёнида энг замонавий технологиялардан фойдаланилаётгани маҳсулдорликни оширишда муҳим омил бўлаяпти, - дейди цех бошлиғи Фарҳод Одилов. – Қолаверса, маҳсулотларимизга талаб йилдан-йилга кўпайиб бораяпти. Шу йилнинг 9 ойида цехимизда 4 минг 195,3 тонна полиэтилен грануласини қайта ишлашга эришдик. Бу кичик кўрсаткич эмас, албатта. Бугунги кунда ушбу хомашёдан 50 турдан ортиқ полиэтилен қувурлар, 200 хил ассортиментдаги фитинглар, 30 хил рангдаги алюмин композицион панеллар, қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун томчилатиб суғоришга мўлжалланган шланг ва бирлаштирувчи деталлар ҳамда бошқа турдаги тайёр маҳсулотлар олинаяпти.

Қайд этиш жоиз, айни вақтда ушбу цехда 170 дан ортиқ малакали мутахассислар фаолият олиб бораяпти. Уларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.

Ўзбекистон президентининг “2012-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ва “2014-2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарорлари асосида келгусида цехда қиймати 1 миллион АҚШ долларилик истиқболли лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган. Аниқроғи, 2016 йилнинг биринчи чорагида полимер бўёғи ишлаб чиқариш линиясини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Мазкур маҳсулот анча йиллардан бери хориждан импорт қилинаётганини эътиборга олинса, каттагина миқдорда валюта иқтисод қилиниши ойдинлашади.

"Шу мақсадда бироз аввал ишлаб чиқариш дастгоҳларини сотиб олиш бўйича тендер эълон қилгандик. Тендер якунларига кўра, Германиянинг “Leistritz” компанияси билан шартнома тузишга эришдик. Компания томонидан дастгоҳларни ишлаб чиқариш аллақачон бошлаб юборилган. Ускуналар 2016 йилнинг февралида етказиб берилади.

Цех бошлиғининг айтишича, мазкур лойиҳа муваффақиятли рўёбга чиқарилса, йилига 330 тонна полимер бўёғи тайёрлаш имкони юзага келади. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда зарур бўладиган компонентларнинг деярли 60 фоизи ўзимизда мавжуд", дейди цех бошлиғи Фарҳод Одилов.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар