Су-24 уриб туширилиши туфайли "Рубин"нинг туркиялик футболчиси Россияда муаммога дуч келди

Спорт 26 Ноябрь 2015 7473

Туркия матбуотида Қозоннинг "Рубин" жамоаси футболчилари ўртасида Су-24 самолёти уриб туширилиши бўйича зиддият юзага келгани хақида хабар берилди.

Манбанинг ёзишича, "Рубин"нинг маҳаллий футболчиларидан бири туркиялик легионер Гўкдениз Қораденизга машғулот вақтида тихирлик қилган.

"Туркия бизнинг самолётни уриб туширди", деган у ўдағайлаб.

Бунга жавобан эса "Бизнинг тарихимизни ўрган, Туркия ҳамиша ўз чегараларини ҳимоя қилган", деган туркиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Россия президенти Владимир Путин буни "орқадан зарба бериш" деб баҳолаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар