Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Қибрай тумани суди маълумотларига қараганда, йирик босқинчилик гуруҳи устидан ўтказилган суд иши якунига етган. Воқеа тафсилотлари “Даракчи” газетасида келтирилди.

Айтилишича, Баҳодир Сиддиқов исмли шахс ўз атрофига фуқаролар Дониёр Қўчқоров, Марат Эргашев, Темур Ўринбоев, Улуғбек Юсуфжонов, Мирсардор Мирҳайтов ҳамда Диана Аҳмедовалардан иборат гуруҳни тўплаган. Ушбу йирик гуруҳ вилоят ва шаҳарлардаги хонадонларга бостириб кириб, талончиликни амалга оширган.

Жумладан, шу йилнинг 20 сентябрь куни жиноий гуруҳ Юнусобод туманидаги Исломобод маҳалласида жойлашган хонадонлардан бирида 3.5 млн сўм пулни ўғирлашган.
Бундан ташқари, гуруҳ қаровсиз қолиб кетган машиналарни талаш билан ҳам шуғулланиб келган.