Туркия бош штаби Россиянинг ҳарбий атташесига Су-24 самолёти билан боғлиқ маълумотларни тақдим қилди, деб хабар бермоқда CNN Turk телеканали.  

Туркия бош штаби баёнотига кўра, Россия атташеси радарлардан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда юз берган ҳодиса деталлари ҳақида хабардор этилди, сўнгра томонлар ўзаро фикрлар алмашдилар.

Аввалроқ Туркия Су-24 уриб туширилиши бўйича Россия ҳарбий атташеси билан маслаҳат ўтказганини маълум қилганди.

Турк ҳарбийлари бу масала бўйича ҳамкорликнинг барча турларига тайёрликларини билдирдилар.