Туркияга фоҳишаликка олиб кетилаётган қиз чегарада қўшмачи аёлни фош қилди

Жамият 26 Ноябрь 2015 17142

Тошкентдан Туркияга фоҳишалик учун олиб кетилаётган қиз “Қоплонбек” чегара-постидан ўтиш чоғида қўшмачи аёлни ҳуқуқ-тартибот органларига ушлаб берди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Камола Ғайратова Юлдуз ва Екатерина исмли қизлар билан ресторанда танишиб қолган. У қизларга Туркияда официантлик ишини ҳамда 500 доллар маошни ваъда қилган.

Аммо улар чегара постига етганида бўлиб қолган кўнғироққа жавоб бераркан, Ғайратова рус тилида қизларнинг нархи борасида талаша бошлаган. Унинг сўзларини Екатерина тушуниб қолган.

Чегарадан ўтишда декларация тўлдириш пайтида Екатерина шу ерда хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бирига бўлган воқеаларни айтиб берган. Натижада қўшмачи аёл қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукми билан Камола Ғайратовага 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12049 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83442 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 0 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 157 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2136 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 942 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3256 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1453 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 876 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5954 Жамият
Кўпроқ янгиликлар