Uzmobile Ўзбекистон вилоятлари марказларида ҳам GSM тармоғини ишга туширади

Технология 26 Ноябрь 2015 4517

Uzmobile яқин кунлар ичида Ўзбекистоннинг вилоятлари марказларида GSM тармоғини жорий этади. Бу бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши бошланиши 1 декабрга белгиланган

Шу йилнинг 15 апрель кунида Uzmobile мобил алоқа миллий оператори GSM тармоғининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тижорий фойдаланиш учун ишга туширилганини эълон қилганди. Компания Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида синовдан ўтган лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларида қўлламоқчи.

Шу йилнинг июнида UZMOBILE компанияси GSM уюшмасининг тўлақонли аъзосига айланганди. Бу UZMOBILE GSM тармоғи ўз мижозларига яқин келажакда ушбу уюшма аъзолари билан дунёнинг исталган нуқтасида халқаро автоматик роуминг хизматидан фойдаланиш имконини беради.

GSM уюшмаси – GSM стандартидаги уяли алоқа операторлари халқаро ташкилоти бўлиб, 220 та давлатнинг 800 дан кўпроқ GSM операторларини бирлаштиради. Уюшмага аъзо операторлар дунёдаги бутун мобиль алоқа фойдаланувчиларининг 82 фоиздан кўпроғига хизмат кўрсатади.

Шунингдек, 2015 йилнинг 26 июнь кунидан “Ўзбектелеком” АЖнинг UZMOBILE мобиль алоқа оператори нутқни узатишнинг жуда сифатли технологияси – HD Voice`ни амалиётга татбиқ қилганди.

Бу истиқболли технологияни оддийгина “Юқори кўрсаткичдаги алоқа” ёки “Суҳбатдошингиз ёнингизда тургандек эффектга эга овоз” деб айтиш мумкин.

Мобиль телефон орқали HD Voice технологиясидан фойдаланиб сўзлашганда суҳбатдошингиз гўёки ёнингида тургандек ҳис пайдо бўлади.

HD Voice технологияси нутқ англанишини сезиларли даражада оширади, сўзларнинг охири йўқолиб қолиши эффектини бартараф этади, овоз тембри, алоҳида товушларнинг айтилиши ва суҳбатдош нутқ оҳангини бузилишларсиз узатади.

Агар телефонда суҳбатлашаётган икки мижоз “UZMOBILE GSM”нинг 3G тармоғида бўлса ва уларнинг телефонлари WB-AMR кодегини қўллаб-қувватласа, HD Voice автоматик равишда ишга тушади.

“Суҳбатдошингиз ёнингизда тургандек эффекти” сизга ўзингизнинг суҳбатдошингиздан кўплаб километрлар узоқликда жойлашганингизни унутишингизга имкон беради.

Июнь ойида Uzmobile "Uzcard" терминаллари учун янги тариф режани ишга туширганди.

Ушбу тариф режасига уланиш бепул, СИМ-карта нархи бошланғич абонент тўловига киритилган. Абонент тўлови ойига 1,5 доллар унга маълумотлар узатиш (VPN) 100 Мегабайт трафик киритилган, лимитдан ташқари бир мегабайт нархи - 0,07 доллар.

Мазкур тариф режа турли: тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиосклар ва бошқа қурилмалар ўртасида ажратилган, ҳимояланган VPN канали орқали М2М тезкор ва ишончли алоқа зарур бўлган барча ҳолатларда керак бўлади. UZMOBILE М2М алоқа канали бўйича маълумотлар узатиш деярли дарҳол содир бўлади, шу сабабли ҳисоблаш максимал даражадаги аниқликдаги имконият билан амалга ошади.

«Ўзбектелеком» АК - Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар оператори ҳисобланади. Компания қуйидаги хизматларни кўрсатади: мутлоқ ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш хизматлари, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференсалоқа хизматларини, CDMA-450 ва GSM стандартида мобил алоқа хизматларини тақдим этади, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналлар ташкил этади. Компаниянинг бозордаги хизматлари тўртта — UZTELEСOM™, UZMOBILE™, UZONLINE™ вa TELEСOM TV™ савдо белгилари остида кўрсатилади. Компания таркибида 22 та филиал фаолият олиб боради, улардан 14таси минтақавий, 8 та ихтисослаштирилган ва 3таси шўба корхоналаридир. Компания ходимларининг сони 2014 йил охирида 14 000га яқинни ташкил этди. «Ўзбектелеком» АК Мобил ва мутлоқ, шаҳарлараро ва халқаро алоқа, маълумотлар узатиш ва Интернет хизматларини кўрсатувчи саккизта қўшма корхоналарида ўз улушига эга.

Эслатиб ўтамиз, UZMOBILE GSM компанияси рақамларининг коди бутун Ўзбекистон бўйича (+998) 99 рақамларидан иборат.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 15028 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43968 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46031 Lifestyle
Фото: Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 549 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1542 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар