Олти миллионичи қирғизистонлик бўлиши кутилган чақалоқ ниҳоят, бугун, 26 ноябрь куни дунёга келди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, унинг кимнинг оиласида ва қайси шифохонада туғилганига аниқлик киритиш устида иш олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, 26 ноябрда 250 нафар атрофидаги чақалоқ туғилиши кутилаётганди. Вазирлик маълумотига кўра, 122 нафар чақалоқнинг туғилгани қайд этилган.

Бугун Бишкекдаги Алатов майдонида, соат 18:00да олти миллионинчи қирғизистонликнинг туғилгани муносабати билан байрам тадбири ўтказилади.

Маълумот учун, 5 миллионинчи қирғизистонликнинг туғилгани 2002 йилнинг 27 августида қайд этилганди.

Маълум қилинишича, 2005 йилнинг 1 августи ҳолатига кўра, Қирғизистонда доимий яшовчилар сони 5 млн 964 минг киши бўлганди.