Венесуэланинг “Демократик ҳаракат” мухолифат партияси етакчиларидан бири Луис Мануэль Диаснинг ўлдириб кетилгани ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Ҳозиргина “Демократик ҳаракат” бош котиби Луис Мануэль Диас Альтаграсия-де-Оритуко шаҳрида ўқ отар қурол билан ўлдирилди. У саҳнада Лилиан Тинтори билан бирга эди”, - дея ёзди партия бош котиби Энри Рамос ўз твиттерида.

Қотиллик 6 декабрда ўтказилиши белгиланган парламент сайловлари арафасида сайловчилар билан учрашув чоғида содир бўлди. Жиноятчилар гуруҳи автомобилдан туриб Диасга қарата ўқ узишган.