Хитой мобиль браузери Chrome`дан кейинги иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Технология 26 Ноябрь 2015 2458

Смартфонлар учун мўлжалланган браузерлар бозори етакчиларининг учлигида ўзгаришлар қайд этилди. Stat Counter ҳисоблагичлари маълумотларига кўра, октябрь ойида Хитойдаги Alibaba компаниясининг шўъбаси томонидан ишлаб чиқилган UC Browser браузери Apple Safari`дан ўзиб кетди ва Chrome`дан кейинги иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ҳисоблагич маълумотларига кўра, 35,84 фоиз смартфон фойдаланувчилари октябрь ойида тармоққа Google Chrome браузери орқали киришган. 17,42 фоизи эса бунинг учун UC Browser`дан, 16,38 фоиз – Apple Safari, 13,06 фоиз –Android штатли браузери (Google мобиль операцион системасининг эскирган намуналарига ўрнатилган) ва 12,54 фоизи – Opera браузерларидан биридан фойдаланишган.

Агарда фақатгина смартфонлар эмас, балки барча мобил қурилмалар, жумладан, iOS ва Android платфордаги планшетлар ҳам ҳисобга олинса, кўрсаткичлар ўзгачароқ тус олади: 33,8 фоиз Chrome, 21,43 фоиз Safari ва 15,57 фоиз UC Browser`да. Бу планшетлар бозорида iOS-қурилмалар улушининг смартфонлардагига қараганда кўпроқ экани билан боғлиқ.

UCWeb компанияси энг кўп интернет фойдаланувчиларга эга Хитой, Ҳиндистон ва Индонезияда ўз браузери билан етакчилик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар