G4 серияси LG дан махсус таклифларда

Эндиликда смартфон алоқа воситасигина эмас. У ҳаётимизнинг бир қисми, сирлар, истаклар ва режаларимизни сақловчи ҳамдир. Бизнинг ўзимизга хослигимизни максимал даражада ажратиб турувчи қурилмага эга бўлишни исташимиз табиийдир. Шу билан бирга функционал ҳам олий даражада бўлиши лозим. LG G4 премиум-смартфонлари линейкасидаги айнан шу номдаги флагман, шунингдек G4 Stylus ва G4 Mini моделларида ўзгача дизайн ва замонавий техник қобиқ мужассам.

Смартфон ёрдамида профессионал тасвирлар даражасидаги суратларни амалга ошириш мумкинлигини тасаввур қила оласизми? G4 флагмани ёрдамида бу имкониятга эгасиз. 16 Мп матрица кенгайтмасидаги камера ва шу пайтга қадар кўзгули фотоаппаратлардагина мавжуд бўлган махсус созлагичлар билан профессионал фотосуратлар ўзининг турфа олами билан намоён бўлади. Селфи лавҳалари имкониятлари ва сифати тўғрисидаги тасаввурларингизни бутунлай ўзгартиришга қодир бўлган 8 мегапикселли олд камера ёқимли совғага айланади. Смартфонда бир қатор инновацион ишланмалар амалга оширилган, улардан бири Smart FAQ опцияси бўлиб, ёзишмалар асосида қайси вақтда нимани эслатиш кераклини ўзи аниқлайди. Умуман олганда, G4 смартфони кишини ҳайратга солиш учун яратилган. Замонавий, элегант ва бироз эгилган корпус, орқа панель қўлда ишланган табиий чарм билан қопланган – буларнинг бари ўзига хослигингиз ва услубингизни максимал даражада ажратиб туришга ёрдам беради.

G4 Stylus модели анъанавий равишда премиум-класс қурилмалари линейкасининг давомига айланди. Бироз эгилган шакл, орқа панелнинг ўзгача ранглар жилоси ва ниҳоят ўзига хос услуби уни осонлик билан танитади. Ушбу модель эргономика борасида идеалдир, Rubberdium рақамли перининг мавжудлиги катта экранда осонлик билан расм чизиш ва эслатмалар яратиш имконини беради. Айнан 5,7 дюйм диагоналли экран ва 13 мегапикселли, лазер автофокусли асосий камерага эгалиги туфайли G4 Stylus у қадар катта бўлмаган планшет ва ишқибозлар фотоаппарати ўрнини мутлақо боса олади.

G4 Mini моделида премиум-функциялар ва оригиналлик мужассам. Уни яна ўша эгилганлик ва метал эффектига эга бўлган рельефли орқа панелдан осон таниб олиш мумкин.
G4 Mini смартфони Android™ 5.1 Lollipopнинг сўнгги талқини, яхши камера, чидамли батарея, сўнгги илғор технологиялар ва аъло даражадаги дизайнли смартфонга эга бўлиш истагида бўлганлар учун олий ечимдир. У 8 ядроли процессор, 8 Гб ҳажмидаги хотира, 8 МП асосий камера ва 5 МП олд камера билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчига ҳар қандай вазиятда ҳаракатларнинг тўлиқ эркинлигини таъминлаб беради.

G4 сериясидаги смартфонлардан бирининг эгаси бўлишга шошилинг, 24 октябрдан 30 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида « LG смартфонини сотиб ол ва korzinka.uz супермаркетлари тармоқларида харидни амалга ошириш учун сертификатни қўлга кирит» акцияси бўлиб ўтяпти. Ўйинда G4, G4 Stylus, G4 Mini моделлари, шунингдек LG Magna, Spirit ва Leon смартфонлари иштирок этмоқда. Акциянинг бўлиб ўтиш жойи «Fleshka» СМ (собиқ Малика фабрикаси) ва «NEXT» СМ. Акция тўғрисидаги батафсил маълумотни www.LGblog.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

Реклама хуқуқлари асосида.