“Краснодар” “Боруссия”ни ютиб, ўзига Европа лигасининг плей-офф босқичига чиқишни таъминлади

Спорт 27 Ноябрь 2015 4313

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов тўп сурадиган Россиянинг “Краснодар” жамоаси Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида мағлуб этди. Учрашув Краснодарда бўлиб ўтди ва 1:0 ҳисобида краснодарликлар ҳисобига якунланди.

Ўйиндаги ягона тўпни учрашувнинг 2-дақиқасида пенальтидан яримҳимоячи Павел Мамаев киритди.

“Буқалар” шу ғалабалари эвазига 10 очко тўплаб, гуруҳда 1-ўринга чиқиб олишди ва ўзлари учун мусобақанинг 1/16 финалида иштирок этишни таъминлашди. “Боруссия” ҳисобида ҳам 10 очко, “ПАОК”да 3 очко, “Габала”да эса 1 очко бор.

Европа лигаси. С гуруҳи. 1-тур.
Краснодар (Краснодар) – Боруссия Д (Дортмунд) – 1:0
Голлар: Мамаев, 2 (1:0, пен).

Кўпроқ янгиликлар