Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинишича, жорий йилда вилоятдаги 10та йирик саноат корхонасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 36 миллиард сўмга камайган.

Аҳоли жон бошига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш эса мамлакатимдаги ўртача кўрсаткичдан 1,7 баробар орқада қолган.

УзА хабарида айтилишича, мавжуд корхоналарнинг аксарияти тўла қувват билан ишламаяпти. Бунга эса ишлаб чиқаришга корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, менежмент ишини тўғри йўлга қўйиш, бу борада замонавий усуллардан фойдаланиш бўйича деярли силжиш йўқлиги сабаб бўлмоқда. Натижада буюртма портфели номига шакллантирилмоқда, бир қатор корхоналарнинг молиявий аҳволи йилдан-йилга ёмонлашмоқда, уларнинг техника ва технологиялари эскилигича қолмоқда.