Боливия ҳуқуқ-тартибот муассасалари Facebook ижтимоий тармоғи орқали одам савдосини амалга оширганликда айбланаётган икки нафар аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Қўлга олинганлардан бири 6 ҳафталик қиз чақалоқ учун бошқа аёлга 250 доллар тўлаган. Чақалоқни сотиб олган аёл шундай йўл билан ўзнинг собиқ ошиғини қайтармоқчи бўлган.

Полициячилар исбот сифатида Facebook’да бола сотилиши ҳақидаги эълон ёзилган саҳифадан скриншот (экрандан олинган нусха) тақдим қилишди.