Челябинскда генерал Назарзоданинг тарафдори экани гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

Жаҳон 27 Ноябрь 2015 2048

Тожикистон собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигида мамлакат ҳудудида қуролли исён кўтаришда иштирок этгани гумон қилинаётган Тожикистон фуқароси Россиянинг Челябинск вилоятида қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС маҳаллиф Федерал хавфсизлик хизмати матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

«Ҳибсга олинган шахс Тожикистон ҳудудида, собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигида мамлакат ҳудудида қуролли исён кўтаришда иштирок этгани гумон қилинмоқда. Шунингдек у Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда айбланиб қидирувда бўлиб келган», - дейилади ташкилот хабарида.

Жиноятчини қўлга киритиш жараёнида ФХХ ходимлари полиция ва прокуратура органи вакиллари иштирок этишган.

«34 ёшли Тожикистон фуқароси вақтинча яшаб турган Сатка шаҳарчасидаги уйда қўлга олинди. Жараён давомида экстремистик руҳдаги адабиётлар ҳам топилди», - қўшимча қилади ташкилот.

Манбага кўра, жиноятчини Тожикистонга қайтариб юбориш бўйича масала тез кунда ҳал қилинади. 

Маълумот учун, 2015 йилнинг 4 сентябрь куни собиқ мудофаа вазирининг ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигида бир қатор жангарилар мамлакат ҳудудида қуролли исён кўтаришганди.

Аксилтеррор операциялари чоғида 30 нафар жиноятчилар йўқ қилинган, 130 нафар шубҳа остидаги жангарилар қўлга олинганди. Назарзоданинг ўзи отишмалар жараёнида вафот этганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар