Детройтдаги компания Муҳаммад Али шарафига чиқарган соати коллекциясини намойиш қилди

Жамият 27 Ноябрь 2015 1494

АҚШнинг Детройт шаҳрида жойлашган Shinola соатсозлик компанияси чекланган миқдордаги янги коллекциясини афсонавий боксчи Муҳаммад Али шарафига чиқарди. Fashionmag нашрининг хабар беришича, соатларнинг сони 400 донани ташкил қилади.

Мазкур соатлар Great Americans марка линейкасида ишлаб чиқарилган.

Соатнинг корпус қисми зангламас пўлатдан ишланган, жигарранг кўринишдаги камар тери кожи аллигаторларидан қилинган. Соатнинг баҳоси — 2 250 доллар. Ушбу соат Great Americans линейкасининг яқиндагина ака-ука Райт ва Генри Форд шарафига чиқарилганидан кейин тақдим этилди.

Бундан ташқари Muhammad Ali Center билан ҳамкорликда «Кассиус Клей» (Спортчининг асл исм-шарифи. Али исмини у исломни қабул қилганидан кейин олган) ёзуви туширилган футболкалар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек бокс қўлқоплари ва китоб ҳам чоп этилган.

Кўпроқ янгиликлар