El Mundo Deportivo: "Олтин тўп"ни Месси олади, Роналду иккинчи, Неймар эса учинчи ўринда қолади

Спорт 27 Ноябрь 2015 2753

ОАВда 2015 йилнинг энг яхши футболчиларини аниқлаш учун берилган овознинг дастлабки натижалари маълум қилинди.

El Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, "Олтин тўп"-2015 "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этади. У 414 очко (82,4 фоиз) олган.

Иккинчи ўринни "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаган - 212,5 очко (40 фоиз атрофида).

Учинчи ўринда эса "Барселона"нинг яна бир ҳужумчиси Неймар (95,5 очко).

Ундан кейинги ўринларда Луис Суарес ("Барселона", 34,5 очко), Златан Иброҳимович (ПСЖ, 21 очко) ва Андрес Иньеста ("Барселона", 20 очко) қайд этилган.

Шу тариқа, Месси "Олтин тўп"ни учинчи марта қўлга киритиши кутилади.

Расмий натижа 11 январь куни Цюрихда бўлиб ўтадиган маросим вақтида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнларида терма жамоа бош мурабийлари, сардорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар