Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған агар турк томони Сурияда уриб туширилган Су-24 ҳарбий самолёти Россияга тегишли бўлганини билганда ўзини бошқача тутган бўларди, деб айтди. Бу ҳақда France24 телеканали маълум қилди.

Аввалроқ Эрдўған Туркия бўлиб ўтган воқеа учун узр сўрамаслигини айтган эди. Унинг айтишича, турк учувчилари ва қуролли кучлари ўз вазифаларини бажарганлар.