Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россияга "олов билан ўйнашмаслик"ни тавсия қилди. Унинг бу гапи Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ воқеадан кейин ўзини тутишига нисбатан айтилган. “Ҳурматли Путин, ким террорчиликка нисбатан икки хил стандарт қўлласа, ўша олов билан ўйнаяпти”, - таъкидлади Эрдўған.

“Мен бу сўзга охиригача қўшиламан, тўғри, - сўзида давом этди Туркия етакчиси. – Сурияда 380 минг жонни олган давлат террорчилигини қўллаган Асад режимини ёрдам бериш... ИШИДни ўққа тутиш баҳонаси билан халқаро расмий мақоми бўлган мухолифатни ўққа тутиш, тўғри, олов билан ўйнашишдир. Минтақада тижорий фаолият ҳамда гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида кетаётган юк машиналарини маъсулиятсиз бир шаклда ўққа тутиш, тўғри, олов билан ўйнашишдир”.

“Россияга самимий бир шаклда олов билан ўйнашмасликни тавсия қиламиз”, - сўзини якунлади Туркия президенти.

26 ноябрь куни Эрдўған Туркия уриб туширилган Су-24 учун Россиядан узр сўрамаслигини айтиб ўтганди.

Бироз олдинроқ, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Туркиянинг "ҳаддидан ошганини" билдирганди.