Туркия Сурия осмонидаги самолёти Россиянинг С-400 зенит-ракета тизими ёрдамида уриб туширилса, буни агрессия деб баҳолайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған CNN телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди.

Туркия самолёти Сурия ҳаво ҳудудини бузса-ю, Россия кучлари томонидан уриб туширилса, бу расмий Анқара томонидан қандай баҳоланиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Эрдўған шундай деди:
“Бундай воқеа рўй бериши мумкин, ва бу бизларни қўшимча чоралар кўришга мажбур этади. Албатта, бу бизнинг суверенитет ҳуқуқимизга нисбатан агрессия бўлади, давлат эса ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиши табиий”.
Туркия раҳбари минтақадаги вазият кескинлашишини истамаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.