Туркия Россия билан муносабатлар ёмонлашишидан манфаатдор эмас. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған France 24 телеканали орқали узатилган интервьюда айтиб ўтди.

“Туркия Россия билан кескинлик вужудга келишидан манфаатдор эмас. Бизнинг давлатларда олий даражадаги маслаҳатлашув кенгаши, юқори ривожланган иқтисодий алоқалар бор. Биз Россия каби давлат билан ҳозиргига ўхшаш кескинлик бўлишини истамаймиз”, деб айтди Эрдўған.

“Туркия ҳозиргига ўхшаш нохуш воқеа бўлишини ҳеч қанча истамаган эди, бироқ афсуски, у юз берди. Биз бу ҳолатни кескинлик ўчоғи деб баҳоламаймиз. Бизнинг давлатлар бир-бири билан қўл сиқишиб, ҳамкорликни давом эттириши керак”, деб таъкидламоқда Туркия президенти.