Физиклар лазер ёрдамида 99 фоизли спирт олишни ўрганишди

Технология 27 Ноябрь 2015 1758

Америкалик олимлар спиртни ёруғлик ёрдамида дистиллаш усулини кашф қилишди. У қиздириш ёрдамида дистиллашдан кўра камроқ энергия талаб қилади ва кучлироқ, 99 фоизли спирт беради. Бу ҳақдага мақола ACS Nano журналида чоп этилди.

Райс университети вакиласи Наоми Хэлас этил спирти ва сув аралашмасига олтин ва кремний оксидидан бўлган наномоддалар қўшиб, суспензияга лазер нурларини қаратди. Нур наномоддаларга текканида фотонлар уларни ютади, шундан сўнг ҳарорат ошади. Натижада ёруғлик эритманинг юзасидан ушланади, қизиш оқибатида эса аралашмадан этил спирти ажралиб чиқади.

“Охирги ўн минг йил давомида одамлар сувни нотўғри равишда тубидан қиздириб келишган. Биз бу ишни тепадан қиламиз: янги усул энергия самардорлигини таъминлайди, негаки суюқликнинг бутун ҳажмини қиздиришни талаб қилмайди”, - дейди тадқиқотчи.

Спиртни оптик дистиллаш эски бир муаммони четлаб ўтишга ёрдам беради: алкоголнинг максимал концентрациясини 95 фоиз билан чеклайдиган азеотроп аралашманинг ҳосил бўлиши.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар