Францияда Париж терактлари хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтди

Жаҳон 27 Ноябрь 2015 1090

Францияда Париж терактлари хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Айтилишича, жамоат бинолари ҳамда кўпчилик шахсий уйлар деразаларига Франция байроғи осиб қўйилди.

Хотира акцияси Париждаги Давлат ногиронлар уйи олдида бўлиб ўтди. Маросимда сиёсатчилар, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва дўстлари, ҳужумлардан омон чиққанлар иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳалок бўлган 130 кишининг номлари санаб ўтилди. Уларнинг аксарияти ҳали 35 ёшга тўлмаган эди. Ҳужумлар чоғида, Франциядан ташқари, яна 17 давлат фуқароси ҳалок бўлди.

Маросимда чиқиш қилган Франция президенти Франсуа Олланд ИШИДни бутунлай йўқ қилишга чақирди.

Кўпроқ янгиликлар