Бельгиянинг Гент шаҳри мэри Даниэль Термон Европа чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган «Гент» – «Зенит» учрашувида меҳмон жамоа мухлислари қатнашмаслигини таъминламоқчи. Бу ҳақда VTM нашри хабар тарқатди.

«Менинг бу қароримга асосий сабаб – яқиндагина содир бўлган Туркия ва Россия ўртасидаги воқеалар. Гентда жуда кўп турк диаспораси истиқомат қилишади. «Зенит» мухлислари эса бунга ёмон муносабатда бўлишлари мумкин».

«Бу осон бўлмаган қарор. Аммо мен шаҳар хавфсизлиги учун масъул сифатида шундай қилишга мажбурман», – дея гапириб ўтган Термон.

Шунингдек яна бир сабаб сифатида ўша кунларда шаҳар байрами бўлиб ўтади. Полиция бундай вазиятларда хавфсизликни таъминлай олмаслигидан хавотирланмоқда.

Бундан ташқари, Гент мэри «Зенит» мухлисларининг шаҳарга ташриф буюришларини тақиқлаш қонунчиликка қай даражада тўғри келишини анқлаш бўйича ҳам кўрсатма берган.

Юқорида номи келтирилган манбанинг берган маълумотига кўра, Бельгия қонунчилигида бундан фойдаланиш имконияти йўқ.