"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Англия чемпионати даражаси ҳақида фикри билан ўртоқлашди.

"Бу мавсумда ҳозирда жамоалар охирги 15 йилдаги каби кучли эмас. Ҳозирги АПЛ сифат кўрсаткичлари бўйича энг кучсизидир.

Биринчидан, дунёнинг энг кучли футболчилари премьер лигада ўйнамаяпти. Қолаверса, энг яхшилардан кейин турадиган "иккинчи эшелон" ҳам Англияда эмас. Қачон яна шундай бўлган эди?

Яна бир жиҳатни айтиш керак. Ҳозирги жамоалардан ҳеч бири 1999 йилги ёки 2008 йилги "Манчестер Юнайтед"ни енга олмайди. Шу каби 2000 йиллар бошидаги "Енгилмас "Арсенал" ҳамда Моуриньонинг биринчи мураббийлигидаги "Челси" каби қудратли жамоа ҳозирда АПЛда йўқ", - дейди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, УЕФA йил жамоасига номзодларнинг кенгайтирилган рўйхатида АПЛдан 5, Ла Лигадан 16 нафар футболчи жой олгани хабар қилинганди.

Бу рўйхатда ундан ташқари Италия чемпионатида 6 нафар, Бундеслигада 8 нафар футболчи мавжуд. Бу борада фақат Франция чемпиоантида камроқ кўрсаткич - 4 нафар футболчи.