Kia компанияси Жанубий Кореяда бошқа давлатлар бозорларида Cerato ва Forte номи билан сотилувчи янгиланган К3 седанини намойиш қилди. Моделнинг ташқи кўриниши ўзгарди, жиҳозлари рўйхати эса замонавий электрон ёрдамчилар билан тўлдирилди.

Cerato’нинг бош ёруғлик чироқлари шакли ва ёруғлик-диодли чироқлари ўрни, орқа чироқлардаги ёруғлик техникаси, радиатор панжараси ва олд бампер ўзгарди. Бундан ташқари, янги беш спицали ғилдирак дисклари пайдо бўлди.

Опциялар қаторига кўрилмас зоналарни мониторинг қилиш тизими ва автопарковкачи, ҳаракат режимини (Normal, Comfort, Sport и Eco) танлаш тизими, вентиляция ва кўрсаткичларни эслаб қолиш функциясига эга ўриндиқлар, ғилдиракларда босимни назорат қилиш тизими, электроприводли юкхона эшиги киритилди.

Янгиланган моделда ўлчамлари катталаштирилган сенсор экранли мультимедиа тизими қўлланди. Автомобиль интерьерида олд панелда тугмалар жойлашиши, рул чамбари шакли ва узатмалар қутиси дастаги дизайни ўзгарди.

K3 двигателлар қатори Кореяда 1,6 литрли, 132 от кучига эга атмосферали мотор ва 1,6 литрли, 128 от кучига эга турбомотор билан тақдим қилинган. Узатмалар қутиси олти поғонали “автомат” шаклида.

Автомобилнинг АҚШ учун чиқариладиган варианти – Kia Forte январда Детройт автосалонида тақдим қилинади. Моделнинг Европа учун мўлжалланган варианти қачон намойиш қилиниши ҳозирча номаълум.