Россия томони Су-24 самолётининг Туркия томонидан уриб туширилишини, Туркия томонидан "рухсат этилган меъёрларнинг бузилиши" сифатида баҳоламоқда. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз нутқида шундай деган.

"Бизнингча Туркия ҳукумати минтақадаги вазиятни хавф остида қолдириб, "ҳаддидан ошган" ҳолда ҳаракат қилди. Туркия ҳам халқаро, ҳам минтақадаги манфаатларини қийин аҳволга қолдирганига ишонч билдирамиз", деган у Сурия ТИВ раҳбари Волид Муаллим билан учрашуви вақтида.

Ўз навбатида Муаллим Россия ҳарбий бомбардимончи самолётининг Туркия томонидан уриб туширилишини "ҳарбий жиноят" сифатида баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.