Лавров Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси яқинига снаряд келиб тушганини маълум қилди

Жаҳон 27 Ноябрь 2015 4071

Россия ташқи ишлар вазири Лавров Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси яқинига миномёт снаряди келиб тушганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Сурия бизнинг Дамашқдаги дипломатик ваколатхонамиз ҳамда барча фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида кўраётган саъй-ҳаракатлар учун ҳам миннатдорчилик билдиришни истар эдим. Афсуски, бундай чораларга бўлган эҳтиёж сақланмоқда ва ҳатто кучаймоқда, 23 ноябрь куни элчихона ҳудудига яна миномёт снаряди келиб тушди”, - деди у суриялик ҳамкасби Волид Муаллим билан учрашув чоғида.
Сентябрь ойида ҳам элчихона ҳудудига снаряд тушган эди. Лавров буни “яққол террорчилик акти” деб атаган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар