Лола танқидчиларига жавоб берди

Маданият 27 Ноябрь 2015 22327

Узоқ пайтдан бери турли даражада танқид остига олиб келинаётган ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева ниҳоят бу танқидларга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, унга нисбатан ёғдирилган кўплаб танқидлар, шунингдек, бошқа айрим сабабларга кўра Лола “Ўзбекнаво” томонидан лицензиядан маҳрум қилинган эди.

Айни пайтда Лола хонандалик фаолияти билан шуғуллана олмаяпти, лекин ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида жойлаштирадиган суратлари мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Instagram тармоғида адрасдан тикилган бели очиқ либосда тушган расмини жойлаган хонандадан айрим мухлислар воз кечиб юборганларини шу расм остида қолдирилган изоҳларда таъкидлашди. Шунда қўшиқчи уларга жавоб беришга қарор қилди.

“Майли, мени бошқа одамга айлантириб севишганидан кўра ким эканлигим учун нафратланишсин”, - деб ёзди у.
Кейинги шарҳларидан бирида у мухлисларига мурожаат қилди:
“Азизларим, чин дилдан барчангизга эзгулик тилаб қоламан. Ўз ғайратингизни салбий нарсаларга ишлатмасликка ҳаракат қилинг, уни бошқа йўналишга буриб юборинг, сизга тушунарсиз ёки сизга ўхшамайдиган одамни танқид қилмасликка уриниб кўринг... Ёруғлик ва муҳаббат сиздан таралиб туринг ва бундан юз баробар муҳаббат олинг”.

Kun.uz  изоҳи: Лола Йўлдошева айни шундай очиқ-сочиқ кийингани ва ножоиз хатти-ҳаракатлари сабабли лицензиясидан маҳрум бўлган эди. Афтидан, унинг учун лиценция - фақатгина катта саҳналар, радио ва телевидение орқали чиқиш қилишда зарур оддийгина ҳужжат. Янги қўшиқ ва клипларини эса интернет, кафе-ресторанларда премьера қилса ҳам бўлаверади, энг муҳими, унинг учун асосий даромад манбаи ҳисобланган тўй ва тантаналарда қатнашаяпти, катта тўйхоналарнинг эшиклари ёпилгани йўқ.

Суратлар манбаси: Instagram ижтимоий тармоғи

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар