Москванинг "Лококмотив" жамоаси қишки машғулот йиғинларини Туркияда ўтказмайди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар қилди.

"Россия футбол иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ростуризм тавсиясига кўра, "Локомотив" ФК раҳбарияти Туркияда ўтказилиши белгиланган қишки машғулот йиғинларини бекор қилди. Бу қарор ҳудуддаги сиёсий воқеалардан кейин юзага келган хавфли шароитлар туфайли қабул қилинди", дейилади жамоа матбуот хизматида.

Қайд этиш керакки, 24 ноябрь куни Россиянинг Су-24 русумли самолёти Туркия ҳаво кенгликларини бузиб ўтгани учун уриб туширилгач, Россиядаги барча жамоалар Туркиядаги қишки йиғинларини бекор қилган, фақат Москванинг "Локомотив" жамоаси президенти Ольга Смородская жамоанинг Туркиядаги йиғини бекор қилинмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Маълум қилинишича, жамоа Туркия сафари учун олдиндан тўловларни амалга ошириб бўлганди.

Қрим қишки ўқув-машғулотлари вақтида Россия жамоаларини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.