ОАВ: Гвардиола "Манчестер Сити"нинг янги бош мураббийи бўлади

Спорт 27 Ноябрь 2015 3066

Хосеп Гвардиола жорий мавсум якунлангач, "Бавария"ни тарк этади ва Англия премьер лигасига йўл олади. Бу ҳақда Cadena COPE радиосида хабар берилган.

Манбанинг айтишича, мутахассис ёзда "Манчестер Сити"нинг янги бош мураббийи сифатида ишлай бошлайди.

Қайд этилишича, "Бавария" раҳбарияти янги бош мураббий излашни бошлаган. Бу ўрин учун асосий номзод Карло Анчелотти ҳисобланади.

Ўтган ойда "Бавария" клуби раҳбарияти Гвардиолага ультиматум қўйганди.

Унга кўра, аввалига немис клуби раҳбарияти испаниялик мутахассисга охирги қарорини айтиши учун 31 декабргача рухсат берганди. Бироқ бу муддат энди қисқартирилди. Натижада Гвардиола бу борада сўнгги қарорини 27 ноябргача айтиши керак бўларди.

Гвардиола клубдаги келажаги ҳақида берилган саволга, «ўзининг иши унга ёқишини, келажаги борасида ҳали жавоб беришга эрта экани» ҳақида ноаниқ жавоблар бериб келаётган эди.

Бундан олдин ҳам, Хосеп Гвардиола 2016 йил ёзидан Англиянинг «Манчестер Сити» клубини бошқариши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Маълумот учун, август ойида «Манчестер Сити» Мануэл Пеллегрини билан 2017 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолаганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар