ИШИД жангарилари 26 ноябрь куни Бангладешдаги масжидда содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс агентлиги хабар тарқатган.

26 ноябрь кунги шиалар масжидида амалга оширилган теракт туфайли камида бир киши ҳалок бўлган ва 3 киши жароҳатланган.