Британ ОАВида Роналдиньонинг 2003 йилда Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтиши бўйича трансфернинг амалга ошмай қолгани сабаби ҳақида айтилди.

Daily Mail нашри хабарида ёзилишича, "Қироллик клуби" бразилиялик ушбу истеъдоднинг хизматларидан воз кечишига унинг жуда хунуклиги сабаб бўлган.

Ўша вақтда ҳам жамоа президенти бўлган Флорентино Перес ва унинг атрофидагилар бу футболчи Мадрид жамоаси имижига тўғри келмайди деб ҳисоблашган.

Ўшанда Роналдиньонинг ўрнига Англиядан "Манчестер Юнайтед" жамоаси аъзоси Дэвид Бекҳэм олиб келинган. Роналдиньо эса жамоанинг ашаддий рақиби "Барселона" сафига йўл олган.

Қайд этилишича, "Реал"дагилар жамоанинг амалдаги бош мураббийи Рафаэль Бенитесга вазн ташлашни маслаҳат қилишган.