Обама Шукроналик куни арафасида бошпанасизларнинг қорнини тўйғазди

Жаҳон 27 Ноябрь 2015 1851

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг рафиқаси ва қизлари билан АҚШда 26 ноябрда нишонланган Шукроналик куни арафасида Вашингтондаги бошпанасизлар марказида бошпанасизларга овқат улашиш анъанавий тадбирида иштирок этди.

“Бугунги кун бизга боримизга шукр қилишни ва бошқаларга ёрдам бериб, ўз мурувватимиз билан бўлишишни эслатувчи кундир”, деб ёзди Обаманинг рафиқаси Мишель Обама твиттерда.

Аввалроқ Обама Шукроналик кунида барча америкаликларни суриялик қочқинларга нисбатан мурувват кўрсатишга чақирди.

Кўпроқ янгиликлар