Обама Шукроналик кунида америкаликларни суриялик қочқинларга мурувватли бўлишга чақирди

Жаҳон 27 Ноябрь 2015 1773

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг мамлакатга ҳар ҳафталик мурожаатида суриялик қочқинларни қабул қилишни давом эттириш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда Fox News канали.

“Мейфлауэр” кемаси Атлантика океанини кесиб ўтганидан кейин 400 йил ўтиб, дунё ҳали ҳам дарбадарларга – ўзлари ва оилалари учун хавфсизроқ, яхшироқ келажакка эга бўлиш имкониятидан бошқа нарса керак бўлмаган эркак ва аёлларга тўла. Американи Америка қиладиган нарса биз уларга бу имкониятни беришимиздир”, деб айтди Обама.

Обама Шукроналик кунида суриялик қочқинларни қабул қилиш таклифини билдириб унинг номига мактуб ёзган америкаликларнинг мурувватидан таъсирланганини айтди.

Обама сентябрда суриялик қочқинларни қабул қилиш дастурини эълон қилди, унга кўра 2016 йил сентябргача 10 минг қочқинни қабул қилиш режалаштирилмоқда. 21 та штат губернатори Париждаги терактлардан кейин ўзларида қочқинларни қабул қилишдан бош тортди. Бироқ АҚШ Давлат департаментида АҚШ Париждаги терактларга ва мамлакатга ИШИД томонидан билдирилаётган таҳдидларга қарамасдан, қочқинларни қабул қилиш режасини ўзгартириш ниятидамаслиги маълум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар