Олимлар: дам олиш кунларидаги узоқ уйқу диабет ва юрак касалликларига олиб келади

Жамият 27 Ноябрь 2015 3456

Шифокорлар дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш саломатлик учун зарарли эканини аниқлашди. Бунинг натижасида диабет, семизлик, юрак, қон-томир хасталиклари ривожланиши мумкин. Олимларнинг кўп ухлашга бағишланган мақоласи Journal of Clinical Endocrinology & Metabolism журналида чоп этилди.

“Ҳаттоки соғлом ва меъёридаги кун тартибига эга катта ёшли кишилар ҳам моддалар алмашинуви билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин. Бу муаммолар семизлик, диабет ва юрак касалликларини келтириб чиқаради”, - деди Питтсбург (АҚШ) университети олими Патриция Вонг (Patricia Wong).

Вонг ва унинг ҳамкасблари катта ёшли ва меҳнат қиладиган кишилар саломатлиги ҳамда хулқ-атворини кузатиш бўйича лойиҳа(AHABP)да иштирок этаётган 30-55 ёшдаги беш юз нафар эркак ҳамда аёл соғлиғини ўрганиб чиққан ҳолда шундай хулосага келди. Мазкур дастурнинг барча иштирокчилари кунига 24 соат давомида уларнинг ҳаракатини қайд этиб борадиган билагузукни тақиб юришди.

Билагузуклар маълумоти эса аксарият америкаликлар – 85 фоиз — дам олиш кунларида ҳафтанинг қолган кунларига қараганда кўпроқ ухлашини ва кечроқ уйқуга кетишини кўрсатди. Бошқача қилиб айтганда, иш кунларидаги “йўқотишлар”ни дам олиш кунларида қайта тиклаб олишади.

Бу борада яққолроқ ажралиб турган кишилар эса саломатлиги бўйича тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига қараганда кўпроқ муаммоларга дуч келишган. Улар қонида холестерин даражаси ортган, организми инсулинни ёмонроқ назорат қилган ва ортиқча вазнга эга бўлган. Буларнинг барчаси диабетнинг ривожланаётгани, юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммолар юзага чиқишини олдиндан айтишга асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Нью-Йоркдаги Колумбия университети олимлари жуда ҳам кўп уйқу хотира, фикрлаш ва тасаввур қилиш салоҳиятига салбий таъсир кўрсатишини аниқлаган эди. Олимларнинг қайд этишича, узоқ уйқу асаб тизими касалликларини келтириб чиқаради, бу аччиқланиш, паришонхотирлик ёки кайфиятнинг ўзгарувчанлигидан бошланиб, чуқур стресс ва сурункали чарчоқ синдроми билан тугаши мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар