Путин Эрдўғаннинг турк учувчилари уриб туширилган Су-24 самолёти Россияга тегишли бўлганини билмагани ҳақидаги гапларини баҳона деб айтди.

Путин бу ҳақда франциялик ҳамкасби Франсуа Олланд билан музокаралар натижаларига кўра берган матбуот-анжуманида айтди. Путиннинг айтишича, Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Су-24 самолётини танимаган бўлишлари мумкинмас, чунки уларда таниқлик белгилари бор ва улар жуда яхши кўринади.

“Бу сафсата, баҳона. Афсус, бу масалага жиддий, чуқур ёндашиш ўрнига, шундай мантиқсиз тушунтиришларни эшитмоқдамиз”, деб айтди Путин.

Аввалроқ Эрдўған турк томони агар Су-24 самолёти Россияга тегишли эканини билганда, ўзини бошқача тутган бўларди, деб айтиб ўтди.