Россия Сурияда ўз самолётларини ҳимоя қилиш учун нафақат С-400 тизимидан, балки қирувчи самолётлар ва радиоэлектрон кураш воситаларидан фойдаланади.

Бу ҳақда Путин Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашуви натижаларига кўра берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

Путиннинг айтишича, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Сурияда террорчиликка қарши курашаётган ҳамкорларига қаратилмайди.

Путин, шунингдек, Россия Сурияда рус ҳарбий самолётлари ҳаракати ҳақида АҚШга берилган маълумот у томондан қандай фойдаланилгани ҳақидаги масалани ҳам тафтиш қилади.

“Биз америкалик ҳамкорларимизга олдиндан бизнинг учувчилар қаерда, қачон, қандай эшелонларда ишлаши ҳақидаги маълумотларни берганмиз. Туркия кирадиган коалицияга бошчилик қилувчи АҚШ бизнинг самолётлар қаерда ва қачон бўлишини билган ва айнан ўша ерда биз зарбага учрадик”, деб айтди Путин.