Қирғизистон оммавий тарзда қочқинлар келиши вазиятида йўл тутадиган режасини янгилади

Жаҳон 27 Ноябрь 2015 5200

Қирғизистон оммавий тарзда қочқинлар келиши вазиятида йўл тутадиган режасини янгилади, деб маълум қилди БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси.

“Яқин келажакда Қирғизистонга оммавий тарзда қочқинлар келишини кутмаётган бўлсакда, бироқ бунга юқори даражада тайёргар ҳолатда туриш керак, деб ҳисоблаймиз. Режанинг жамоавий тарзда кўриб чиқилиши бизга қочқинлар билан боғлиқ фавқулодда вазият юзага келиши вазиятини муҳокама қилиш ва тегишли идораларда бунга тезкор жавоб бериш ва ҳаракатлар учун жавобгар шахсларни тайинлашга имкон беради”, деб айтди БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси вакили Маки Шинохара.

“Қирғизистон денгизга чиқишга эга эмас, бироқ кўплаб давлатлар билан чегарадош. Қирғизистон охирги 20 йил ичида қўши Тожикистон ва Афғонистондаги бетартибликлардан қочган ўн минглаб қочқинларни ўзида қабул қилган”, дейилмоқда бошқармада.

“Тақиблардан қочаётган қочқинлар бошқа эҳтиёжларга эга. Қочқинлар мақоми ҳақидаги Халқаро конвенцияга қўшилган Қирғизистон уларга ёрдам бериш мажбуриятига эга”, деб Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири Қувватбек Бўронов айтган сўзлар келтириб ўтилди.

Қирғизистоннинг ички ҳужжати ҳисобланувчи ушбу режа қочқинларга уй-жой, озиқ-овқат, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ёрдамни тақдим қилишни кўзда тутади.

Кўпроқ янгиликлар