Қозоғистон Мудофаа вазирлиги БМТ тинчликпарвар миссияси сафига аёл ҳарбийларни жўнатиш мумкинлигини истисно қилмайди, дея хабар берди мамлакат мудофаа маҳкамаси бош штаби раҳбари ўринбосари Муҳамаджон Таласов. Бу ҳақда "Новости-Казахстан" агентлиги хабар қилди.

“Келгусида ҳарбий экспертлар сифатида БМТ тинчликпарвар кучларига аёл ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва жўнатиш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда”, - деди Таласов “БМТ Хавфсизлик кенгашининг аёллар, тинчлик ва хавфсизлик бўйича резолюцияси” мавзусидаги давра суҳбатида.

Унинг маълумотига кўра, айни пайтда Қозоғистон тинчликпарвар кучлари бригадасида 80 нафар аёл хизмат қилмоқда.

“Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюциялари адо этиш доирасида тинчликпарвар фаолиятини олиб бориш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш учун давлат мудофаа сиёсатининг муҳим қисми сифатида тинчликпарвар фаолиятини кўриб чиқмоқда”, - дея қўшимча қилди у.

Таласов бугунги кунда Қозоғистон қуролли кучлари БМТнинг Ғарбий Саҳройи Кабир ва Кот-д'Ивуардаги миссиясида ҳарбий кузатувчи сифатида фаол иштирок этмоқда.