Қозоғистонда беш болали ёлғиз она ётоқхонанинг омборхонасида яшамоқда

Жамият 27 Ноябрь 2015 2810

Қозоғистоннинг Актобе вилоятида кўп болали ёлғиз она ўз фарзандларини ётоқхонанинг саккиз квадрат метрли омборхонасида яшамоқда. Икки фарзанди эса оғир касал, дея хабар бермоқда КТК.

Мазкур митти хонада Гулмира Шабдарова беш болани вояга етказмоқда. Энг кичиги – уч ёшли ўғли – ногиронлик нафақасини олиши лозим. Ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Унинг психологик ўсишида муаммолар бор. Катта қизи эса эпилепсия билан касалланган. Болалар доимий парваришга муҳтож.

Бироқ Гулмира фарзандларидаги етишмовчиликлар эмас, кўпроқ кўчада қолишдан қўрқади. Улар яшаётган уй муқаддам ётоқхонанинг омборхонаси бўлган. Амалдорлар уларни бу ерга вақтинчаликка жойлаштиришган. Ҳар сафар эшик тақиллаганида аёд хавотирга тушади: ишқилиб ҳокимиятдан бўлишмасин...

“Мен уй сўрамайман. Фақатгина шу хонани номимга расмийлаштиришса кифоя, бошқа ҳеч нарса керак эмас”, - дея йиғлайди Гулмира.

Гулмиранинг собиқ турмуш ўртоғи аллақачон унга ёрдам бермай қўйган. Кичик фарзандининг касаллиги тўғрисида хабардор бўлганидан сўнг оиласини ташлаб кетди.

Ҳокимиятдагилар эса унга қўлдан келганча ёрдам қилишга ваъда беришган: фарзандларининг ҳужжатларини расмийлаштиришди, уларга ижтимоий нафақа тўлашмоқда. Доимий яшаш жойи масаласи эса суд орқали ҳал этилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар