Қозоғистон Бош прокуратураси жисмоний шахсларни автобус ва микроавтобусларга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф этмоқда, деб хабар бермоқда 26 ноябрда Бош прокуратура биринчи департаменти бошлиғи Қанот Сейдгапбаров, деб хабар бермоқда “Новости-Казахстан” ахборот агентлиги.   

“Бундай ҳуқуқни фақатгина хусусий тадбиркор ва юридик шахсларга қолдириш керак”, деб маълум қилди ушбу таклифни Бош прокуратуранинг ҳайъат мажлисида Сейдгапбаров.

Унинг фикрича, шу билан бирга, йўловчи ташувчиларнинг жавобгарлигини қаттиққўллаштириш керак. “Ҳайдовчи ва автобус эгаларининг жавобгарсизлиги шунгача етиб бордики, жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ўзи йўл ҳодисаларига сабаб бўлмоқдалар”, деб айтди Сейдгапбаров.

Шу муносабат билан, прокуратурада ҳайдовчиларнинг автобус ҳайдашларига улар учун биринчи навбатда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларида  

қўшимча малакавий талабларни белгилаб, рухсат бериш тартибини қайта кўриб чиқиш зарурати туғилди, деб ҳисобланмоқда.

Текширув билан қамраб олинган жамоат транспорти учун ҳайдовчилар тайёрлайдиган ўқув масканларининг деярли барчасида ҳайдовчиларни сифатсиз тайёрлашлари маълум бўлди.  

Бундан ташқари, тегишли назоратнинг йўқлиги сабабли йўловчилар ташиш бетартиб кўриниш олмоқда: прокуратура органлари томонидан 2 мингдан кўпроқ йўловчиларни ноқонуний ташиш ҳолати аниқланди, рейд пайтида тўхтатилган ҳар учинчи автобус хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, ҳар йили йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мамлакатда 3 минггача одам ҳалок бўлади, 25 минггача одам жароҳат олади. Охирги 10 йил ичида йўл фалокатларида ҳалок бўлганлар сони 34 мингдан кўпроқни ташкил қилган.