Россияда Анқаранинг асл мақсадлари, шу жумладан террорчиликка қарши курашдаги мақсадлари борасида борган сари кўп савол туғилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг суриялик ҳамкасби Волид Муаллим билан учрашувдан кейин айтди.

“Бизда Анқаранинг асл мақсадлари ва унинг террорчиликни йўқ қилиш ҳамда Суриядаги вазиятнинг нормаллашишидан қанчалик манфаатдор эканлиги даражаси борасида борган сари кўп савол пайдо бўлмоқда”, деб айтди Лавров.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин баъзи давлатлар халқаро террорчиликнинг ривожланишига имкон бераётганларини айтди. Путин бу ҳақда бир қатор янги элчиларга ишонч ёрлиғи топширилиши маросимида айтиб ўтди.