Россия Мудофаа вазирлиги ва Туркия Қуролли кучлари ўзаро ҳаракатларнинг барча амалдаги каналларини уздилар, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Шунингдек, Қора денгиз флоти ва турк ҳарбий-денгиз кучлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун Туркияда бўлган Россия ҳарбий-денгиз флоти вакили ортга чақиртириб олинди.

“Бугундан аввал қабул қилинган қарорга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги ва Туркия Қуролли кучлари ўзаро ҳаракатларининг барча амалдаги каналлари узилди. Бу нафақат Суриядаги террорчилик инфратузилмаси объектларини йўқ қилиш давомида ҳаводаги нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун киритилган “қайноқ линия”га тааллуқли”, деб айтди Конашенков.

Алоқаларнинг узилишига Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурияда Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти уриб туширилгани сабаб бўлган.