Россиянинг Новосибирск қонунчилик кенгаши депутати Оксана Бобровская рашкчи эри томонидан портлатиб юборилди. Бунинг оқибатида уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳалок бўлди.

Портлаш шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида содир бўлди. Воқеа юз берган машина салонида эркак ва аёлнинг ярим яланғоч таналари топилди.

Аниқланишича, депутат аёлнинг эри машина салонига граната олиб кириб, рафиқасини ўзига қўшиб ўлдиришга қарор қилган. У рафиқасини хиёнатда гумонлаб юрган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, Оксана ва Никита тез-тез жанжаллашиб туришган. Никита илгари махсус ҳарбий отрядларда (спецназда) хизмат қилган. Уларнинг 4 яшар қизи бор.