Санкт-Петербургда Александр III нинг қабри очилди

Жамият 27 Ноябрь 2015 4873

Мутахассислар Россия императори Александр III нинг Санкт-Петербургда жойлашган қабрини очиб, ўрганиш учун намуналар олмоқда, деб хабар берди Интерфакс агентлиги.

“Саркофаг очилди, ўрганиш учун Александр III қолдиқларидан намуналар олинмоқда. Ўтказилган ишлар шуни тасдиқладики, илгари саркофаг ҳеч ҳам очилмаган”, - дейди агентликнинг манбаси.

Айни пайтда соборга кириш ёпиб қўйилган, кириш полиция навбатчилик отряди томонидан қўриқланмоқда. Вақти-вақти билан тобут жойлашган жойдан махсус кийимлардаги одамлар чиқмоқда.
Охирги бир неча ҳафта мобайнида Петербургда қабрни очишга ҳозирлик кўрилди. Кузда Москвага ўрганиш учун Россиянинг сўнгги императори Николай II нинг ҳамда рафиқасининг қолдиқлари, шунингдек, император Александр II нинг қони теккан кийимлар намуналари олиб келинди.

Сентябрь ойида Россия тергов қўмитаси подшолик оиласининг ҳалокати бўйича очилган жиноий ишни қайтадан бошлаб, тергов жараёнини олиб бора бошлади. Николай II нинг фарзандларига нисбат бериладиган таналарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш борасида ҳам қўшимча тадқиқотлар олиб борилмоқда. Уларнинг қолдиқлари айни пайтда Москвадаги Россия Давлат архивида сақланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар