Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Парижнинг Сурияда ИШИДга қарши курашувчи ва таркибига ҳукумат қўшинлари, муҳолифат ва курдлар кирган ер усти коалициясини яратиш таклифи Россия томонидан билдирилаётган ташаббусга мос келади, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Лоран Фабиус айтаётган таклифлар жумладан Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида тасдиқлаган бизнинг ташаббусимизга мос келади. Фақатгина бу масаланинг “Сурия озод армияси” борасидаги қисми бўйича бир фикрга келиб олиш керак”, деб айтди Лавров ўзининг суриялик ҳамкасби Волид Муаллим билан учрашув натижаларига кўра.

Лавровнинг айтишича, курдлар ва Суриянинг қуролланган муҳолифати бошидан Москванинг ИШИДга қарши курашувчи фронтини яратиш ташаббусидан ўрин олган.

Лавровнинг таъкидлашича, Москва жангариларга қарши курашда ватанпарвар муҳолифатнинг иштирок этишини қўллаб-қувватламоқда.