Шаҳрихонлик йигит қишлоқдошининг машинасида айлангани чиқиб, ўғирликда айбланди

Жамият 27 Ноябрь 2015 3405

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи Баҳодир Шокиров исмли йигит машина ўғирлашда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Шокиров қўшниси Анвар Исмоиловнинг янги Nexia’сига ҳавас билан қараган.
Бир куни улар икковлон далага боришган. Фермер олдига кетган Исмоилов дўстига машина калитини ташлаб кетган. Бундан қувонган Шокиров машинани даладан олиб чиқиб, катта кўчага ҳайдаб кетган.

Ярим соатдан сўнг шийпонга келган Исмоилов машинанинг жойида йўқлигини кўрди ва ИИБга мурожаат қилди. Машина тезда топилиб, жабрланувчининг қўшниси ҳибсга олинди.
Айни пайтда Шокиров машинани ўғирлаш нияти бўлмаганини, шунчаки айланиб келишни истаганини таъкидламоқда.

Кўпроқ янгиликлар