Тошкентнинг Сергели туманидаги темирйўл кесишмасига чиқиб кетган машиналар туфайли ўнлаб вагонлардан иборат поезд состави тўхташга мажбур бўлди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари маълум қилишган.

Гувоҳларнинг айтишича, бу ҳолат юзага келгунича, темирйўл кесишмаси бир марта ёпилиб, икки состав ўтказиб юборилган.

"25 дақиқача тирбандликда кутиб турдик", деб ёзади фотохабар муаллифи.

Мазкур темирйўл кесишмасига яқин жойда истиқомат қилувчилар бу каби ҳолатлар аввал ҳам кузатилганини билдиришган.